Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

унинг рухсатисиз ўлдирилмаслигини буюриб, нома юборди». Умарнинг иши шаръий далил бўлмаса ҳам шаръий ҳукмдир. Унга тақлид қилиш жоиз, яъни ҳукмнинг сабаблари тўла бўлганидан кейин ҳам менинг рухсатимсиз ўлимга ҳукм этманглар дейишга Халифанинг ҳаққи бор.


Зинонинг исботи - мана шулар. Уларсиз зино мутлақо исботланмайди. Зино гувоҳликлар хужжатлари жумласига ҳам, кўрсатмалар хужжатлари жумласига ҳам кирмайди. Зино алоҳида исбот талаб қиладиган алоҳида бир ишдир. У зинокорга белгиланган ҳад ҳукмларининг ажралмас қисмидир. Бу бир ҳужжатдир, унга амал қилиш вожиб. Шунга кўра, у бир қизнинг жувонга айланганига ёки зино қилганига ё жинсий алоқада бўлганига бир табибнинг гувоҳлиги билан исботланмайди. Қабул қилинган гувоҳлик билан ҳам ўз исботини топмайди. Ҳатто қози зинони аниқ билган тақдирда ҳам, шу уч ишдан бири бўлмагунча, зино ҳисобланмайди. Чунки қозига зино бўлганини исботловчи ишлар ва белгиларни кўрсатиб бериш - зино бўлганига қозида қаноат хосил қилдириш, бир сўз билан айтганда, зинони исботлашдан эмас, балки уни шариат белгилаб берганидек, махсус тарзда ўз исботини топдиришдан иборатдир. Шунинг учун Пайғамбаримиз с.а.в. зинокорликда машҳур бўлган аёлнинг зино қилганига қаноат ҳосил қилган бўлсалар ҳам иш ўз исботини топмагани учун унга ҳад белгиламадилар. Ибн Аббос ривоят қилишича, ўшанда Пайғамбаримиз с.а.в.:


«لَوْ كُنْتُ رَاجِمًا أَحَدًا بِغَيْرِ بَيِّنَةٍ لَرَجَمْتُ فُلاَنَةَ فَقَدْ ظَهَرَ مِنْهَا الرِّيبَةُ فِي مَنْطِقِهَا وَهَيْئَتِهَا وَمَنْ يَدْخُلُ عَلَيْهَا»
«Агар бировни исботсиз тошбўрон қиладиган бўлганимда фалончини қилардим. Гапининг ҳам, туришининг ҳам, уникига кирган одамнинг ҳам шубҳалилиги очиқ кўриниб туради», дегандилар. Ибн Аббосдан ривоят қилинади:


«إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَعَنَ بَيْنَ الْعَجْلاَنِيِّ وَامْرَأَتِهِ, فَقَالَ شَدَّادِ بْنِ الْهَادِ هِيَ الْمَرْأَةُ الَّتِي قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَوْ كُنْتُ رَاجِمًا بِغَيْرِ بَيِّنَةٍ لَرَجَمْتُهَا؟ قَالَ: لاَ تِلْكَ امْرَأَةٌ قَدْ أَعْلَنَتْ فِي الْإِسْلاَمِ»
«Пайғамбаримиз с.а.в. Ажалоний билан хотинини мулоана (бир-бирини лаҳнатлаш) қилдирдилар. Шаддод ибн Ҳодий, Пайғамбар бу аёл ҳақида с.а.в.: «Агар бировни исботсиз

 

37-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222